Давлат герби майдонида кузатиш маросими бўлиб ўтди
1 апрел куни Суғд вилоятининг Зафаробод ноҳияси марказидаги Давлат герби майдонида ноҳия раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, интернационалист-жангчилар кенгаши аъзолари ва конституцион тузумни тиклашда иштирок этганлар, фахрийлар, аскарлар ва корхона ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳарбий хизматга чақирилувчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Бош Қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита эътибори ва қўллаб-қувватлаши негизида мамлакат ҳарбий қисмларида хизмат шароитлари йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани таъкидланди.
Муддатли ҳарбий хизматга баҳорги чақирув кампаниясида ноҳия ҳарбий комиссариатига Она-Ватан хизматини адо этиш учун ўз ихтиёри билан ҳозир бўлган ёшлар ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи ташаббуси билан қисқа муддатли ҳайдовчилик курсларида таҳсил олдилар ва шу куни уларга тантанали вазиятда ҳайдовчилик гувоҳномалари топширилди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз келажаги қурувчилари бўлган ёшларни ўзликни англаш руҳида тарбиялаш бўйича ноҳияда турли маданий-маърифий чора-тадбирлар йўлга қўйилган.