Чақирилувчиларнинг биринчи гуруҳи тантанали равишда кузатилди
1 апрел куни Панжакент шаҳри Давлат байроғи майдонида Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафига чақирилувчиларнинг биринчи гуруҳини тантанали равишда кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Икки юздан ортиқ чақирилувчилар юрак амри билан Ватан хизматига отланиб, Мудофаага ёрдам ташкилоти мактабларида касб-ҳунар ўргандилар. Шу куни байроқлар ва ватанпарварлик руҳидаги шиорлар билан мусиқа садолари остида майдонга кириб келиб, саф тортдилар.
Сўнгги йилларда Панжакент шаҳрининг юзлаб нафар ор-номусли ёшлари ихтиёрий равишда виждон амри ва юксак ватанпарварлик туйғулари билан шаҳар ҳарбий комиссариатига мурожаат қилиб, Ватан хизматига тайёр эканликларини изҳор этаётгани ва бугунги чақирилувчилар ана шундай ёшлар жумласидан эканлиги таъкидланди.
Чақирилувчилар гуруҳи – Мудофаага ёрдам ташкилоти ҳайдовчилик курси битирувчиларига гувоҳномалар топширилди.
Тадбир якунида шаҳар санъат аҳли ватанпарварлик руҳидаги шеър ва тароналар, жозибали рақслар намойиш этилган шукуҳли маданий дастур билан Она-Ватан хизматига отланган ёшлар кўнглини хушнуд этдилар.