Ёшларни ҳарбий хизматга тантанали кузатиш
1 апрел куни Мастчоҳ ноҳиясида ҳам Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун ихтиёрий равишда ҳарбий комиссариатга ариза тақдим этган бир гуруҳ ёшларни ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан Давлат байроғи майдонида ноҳия, ҳарбий комиссариат раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, шаҳарча, қишлоқ жамоатлари раислари ва чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирокидаги тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ёш авлод учун мамлакат Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш энг муҳим мардлик ва матонат мактаби эканлиги, айнан ана шу даврда ёшлар шижоат ва мардоналик мактабида сабоқ олиб, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишни юксак ватанпарварлик бурчи деб англашлари таъкидланди.
Сўнгра ҳарбий хизматга чақирилувчи Нурзода Абдумуталлиб ва “Фирдавсӣ” жомеъ масжиди имомхатиби Саидмирзо Мухторов сўзга чиқиб, Ватан хизматини муқаддас бурч дея номлаб, ёшларни миллий армия сафига ихтиёрий равишда хизмат қилишга ва ушбу жасорат, матонат, ўзликни англаш мактабида ҳарбий хизматни шараф билан адо этишга чақирдилар.
Маросим якунида Мастчоҳ ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан Мудофаага ёрдам ташкилотида икки ой мобайнида қисқа ҳайдовчилик курсларида таҳсил олган 50 нафар чақирилувчи ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилди.