Ворух, Чоркўҳ, Чилгази ва Лаккон жамоатлари кўзланган режани бажарди

Исфара шаҳрининг Ворух, Чоркўҳ, Чилгази ва Лаккон жамоатлари ёшларни ҳарбий хизматга баҳорги чақирув маъракасининг биринчи кунида кўзланган режани бажардилар.
Тилга олинган барча жамоатларда шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи, ҳарбий комиссариат вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва ўсмирлар, чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирокида ёшларни Она-Ватан хизматига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Шаҳар марказида ҳам ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш муносабати билан тантанали тадбир ўтказилиб, чақирилувчиларнинг ота-оналари, шаҳар раҳбарияти ва меҳнат фахрийлари ёшларни мамлакат Қуролли кучлари сафида ҳарбий хизматни ўташга кузатиб қўйдилар.
Ёшларга Она-Ватанга хизмат қилиш ҳар бир ор-номусли ёшларнинг фуқаролик ва фарзандлик бурчи бўлиб, мамлакат раҳбарияти ҳарбий хизматни ўташ учун барча зарур шарт-шароитларни муҳайё қилгани айтиб ўтилди.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакат ёшлари Миллий армия сафларида хизмат қилишни юксак ватанпарварлик, ўзликни англаш ҳисси деб англамоқдалар ва ҳар бир чақирув маъракаси завқ бағишловчи ва эсда қоларли тадбирга айланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат ва мамлакат Ҳукуматининг изчил чора-тадбирлари натижасида, хусусан, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита эътибори билан мамлакат ҳарбий тузилмалари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.