ТОЖИКИСТОН МИЛЛИЙ МУЗЕЙИДА ТУРКМАНИСТОН РАССОМЛАРИ АСАРЛАРИ ВА ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ НАМУНАЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
4 апрел куни Тожикистон Миллий музейида Туркманистон рассомларининг асарлари ва халқ ҳунармандчилиги намуналари кӯргазмаси очилди ва унда Тожикистон ва Туркманистон маданият ва санъат вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда «Ховар» Тожикистон Миллий ахборот агентлигига Тожикистон Миллий музейида хабар бердилар.
Манбанинг маълум қилишича, мазкур кӯргазма Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбонгули Бердимуҳамедовнинг Тожикистон Республикасига расмий сафари ва Тожикистонда Туркманистон маданияти кунлари доирасида бӯлиб ӯтди.
Кӯргазманинг расмий очилиш маросимида Тожикистон ва Туркманистон маданият вазирлари ӯринбосарлари Манучеҳр Шарифзода ва Нурсахад Ширимов туркман рассомлари асарлари ва халқ ҳунармандчилиги намуналари кӯргазмаси икки мамлакат ӯртасидаги дӯстона муносабатларни кенгайтириш ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашда салмоқли ӯрин тутишини таъкидладилар.