ТОЖИКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ӮРТАСИДА ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ МУЛОҚОТ ВА МУЗОКАРАЛАР
4 апрел куни Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбонгули Бердимуҳамедовнинг Тожикистон Республикасига расмий сафари доирасида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросимидан сӯнг олий даражадаги музокаралар бӯлиб ӯтди.
Икки миллий пешвонинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги дӯстлик ва ӯзаро англашув муҳитида ӯтган мулоқот ва музокаралари жараёнида икки мамлакат ӯртасидаги муносабатларнинг барча жабҳалари муҳокама қилиниб, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув аввалида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олий мартабали меҳмон Гурбонгули Бердимуҳамедовни Тожикистон Республикасига ташрифини қутлади.
Музокаралар чоғида барча даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттиришнинг аҳамияти таъкидланиб, савдо- иқтисодий муносабатларни янада фаол ривожлантириш икки томон манфаати йӯлида муҳимлиги қайд этилди.
Самимий суҳбат чоғида томонлар нефт-газ, кимё ва металлургия, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва юк ташиш каби истиқболли соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Субъектлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат шаҳарлари ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини йўлга қўйиш орқали минтақалараро муносабатларни кенгайтириш муҳим деб топилди.
Учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликлар, келгусида ҳам бир-бирининг глобал ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва икки давлатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги, жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фойдали суҳбат бӯлиб ӯтди.