ТОЖИКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ӮРТАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИМЗОЛАШ МАРОСИМИ
Тожикистон ва Туркманистон ӯртасидаги олий даражадаги музокаралардан сӯнг Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси муҳтарам Гурбонгули Бердимуҳамедов иштирокида ҳамкорликнинг янги ҳужжатларини имзолаш маросими бӯлиб ӯтди.
Қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ӯртасида 2024-2025 йилларга мӯлжалланган ҳамкорлик дастури,
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик хизмати ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув,
Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг давлат ҳокимияти Хужанд шаҳри ижроия органи ва Туркманистоннинг Аркадаг шаҳри ҳокимлиги ӯртасида қардош шаҳарлар муносабатларини йӯлга қӯйиш тӯғрисидаги келишув,
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети ва Туркманистон Қурилиш ва меъморчилик вазирлиги ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисидаги келишув,
Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Зилзилага чидамли қурилиш ва сейсмология институти ва Туркманистон Фанлар академиясининг Сейсмология ва атмосфера физикаси институти ӯртасида ӯзаро англашув меморандуми.