РУСТАМИ ЭМОМАЛИ ГУРБОНГУЛИ БЕРДИМУҲАМЕДОВ БИЛАН УЧРАШДИ
4 апрел куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси муҳтарам Рустами Эмомали Тожикистон Республикасига расмий сафар билан ташриф буюрган Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси муҳтарам Гурбонгули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Суҳбат аввалида муҳтарам Рустами Эмомали олий мартабали меҳмоннинг Тожикистон Республикасига расмий сафарини қутлаб, бугунги учрашув мамлакатларимиз ӯртасидаги конструктив мулоқотнинг давоми эканлигини таъкидлади.
Қардош Туркманистон билан ҳамкорлик ва стратегик шериклик Тожикистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири экани мамнуният билан таъкидланди.
Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри Раиси муҳтарам Рустами Эмомали Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси муҳтарам Гурбонгули Бердимуҳамедовнинг Марказий Осиё давлатлари ӯртасидаги дӯстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қӯшган муносиб ҳиссасини қайд этиб, унинг Тожикистон ва Туркманистон ӯртасидаги стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.