ТОЖИКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН САНЪАТ УСТАЛАРИНИНГ «ДӮСТЛИК ОҚШОМИ»
4 апрел куни Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси муҳтарам Гурбонгули Бердимуҳамедовнинг Тожикистон Республикасига расмий сафари доирасида ҳашаматли Борбад қасрида Тожикистон ва Туркманистон санъат усталарининг «Дӯстлик оқшоми» номли маданий дастури бӯлиб ӯтди.
Ушбу маданий тадбирда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ва олий мартабали меҳмон — муҳтарам Гурбонгули Бердимуҳамедов иштирок этдилар.
Айтиш жоизки, Тожикистон ва Туркманистон санъат усталарининг «Дӯстлик оқшоми» деб номланган концертининг ӯтказилиши маданий ҳамкорликнинг энг яхши намунаси, дӯстлик ва биродарлик каби зэгу анъаналарнинг давоми бӯлиб, икки давлат ӯртасидаги ӯзаро манфаатли ва кӯп қиррали муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришда муҳим омилдир.
Икки мамлакат маданият ва санъат аҳлининг Тожикистон ва Туркманистон халқлари дӯстлигини тараннум этувчи рангин ва бой мазмунли концерти кӯтаринки руҳда ӯтди.