Миллат пешвоси Ван Сяохунни қабул қилди

5 апрел куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикасининг Давлат Кенгаши аъзоси, Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Ван Сяохунни қабул қилди.
Учрашув чоѓида Тожикистон ва Хитойнинг икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ва халқаро майдондаги ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон Республикаси Президенти икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатлар ва самарали ҳамкорликларнинг узлуксиз ривожланаётганидан қониқиш билдирди.
Томонларнинг мунтазам ҳаракатлари натижасида икки мамлакат муносабатлари юқори даражага кўтарилгани ва ҳар томонлама стратегик шерикчилик доирасида кундан-кунга кенгайиб бораётгани қайд қилинди.
Терроризм, экстремизм, радикализм, сепаратизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва кибержиноят каби халқаро таҳдидларга қарши курашиш масалалари учрашувнинг долзарб мавзуларидан бўлди.
Икки мамлакатнинг тегишли органлари беқарор халқаро вазият ҳамда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда, координация ва амалий ҳамкорликларни мустаҳкамлашлари зарурлиги муҳим, дея аталди.
Учрашув чоѓида томонлар Афѓонистондаги ҳозирги вазият ва унинг минтақага таъсири ҳақида ҳам фикр алмашишди.