Ҳаж сафари ўрнига йўл асфатланди

Суғд вилояти раҳбарияти иштирокида Истаравшан шаҳри марказий кӯчасини асфалтлаш ишлари бошланди. Манбанинг маълум қилишича, марказий кӯчанинг 1,8 километр йӯли давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи қӯллаб-қувватлаши билан асфалт қилинади.
Ижроия органи билан бир қаторда ушбу қадимий шаҳар аҳолисининг ҳам ободончилик ва бунёдкорлик ишларига қӯшган ҳиссалари салмоқлидир. Жумладан, Истаравшан шаҳрида истиқомат қилувчи усто Солеҳ Азизов Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва топшириқларини бажариш мақсадида ҳаж сафарига йиғиб қӯйган маблағини сарфлади. Бу саховатпеша инсоннинг ташаббуси ва маблағ ӯтказиши билан эни 10 метр узунлиги 300 метр бӯлган йӯл асфалт билан қопланиб, аҳолининг шодлигига сабаб бӯлди.
Бу каби саховатпеша шахслар хайру савоб ишларини амалга оширишда ибрат намунасидирлар ва бошқа минтақаларда ҳам ана шундай инсонлар сафи кенгайиб бормоқда.
Айтиш жоизки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва ҳидоятлари асосида йӯлларни таъмирлаш ва янгилашга алоҳида эътибор қаратилиб, шаҳар ва ноҳияларда юзлаб километр йӯллар реконстукция қилинмоқда.