Замонавий иссиқхона бунёд этилади

Панжакент шаҳрининг шарқий қисмида бир гектар майдонда замонавий иссиқхона бунёд этилади.
«Ховар» ТМАА давлат ҳокимияти Панжакент шаҳри ижроия органи маълумотига таяниб хабар беришича, иссиқхона тадбиркор Муродқул Юсуфов томонидан бунёд этилиб, айни пайтда Хитойдан барча зарур жиҳозлар келтирилган ва уларни ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Мазкур замонавий иссиқхонада томчилатиб суғориш ва озиқлантириш ускуналарини ўрнатиш билан турли субтропик сабзавот ва мевалар етиштирилади ва ўнлаб нафар фуқаролар учун иш жойи яратилади.