“Душанбе-Сеул” ҳаво йўллари очилиши кутилмоқда

Келгусида Душанбе ва Сеул шаҳарлари ўртасида ҳаво йўллари очилиши кутилмоқда, бу ҳақда “Ховар” ТМАА “Сомон-Эйр” авиаширкати маълумотига таяниб хабар берди.
Душанде-Сеул-Душанбе йўналишида тўғридан-тўғри авиапарвозларни йўлга қўйиш масаласи “Сомон-Эйр” авиаширкати раҳбариятининг Корея Халқ Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Донг Сок ва элчихона делегацияси раҳбари ўринбосари Ким Жуншик билан Душанбеда бўлиб ўтган мулоқотида муҳокама қилинди.
Томонлар тўғридан-тўғри йўналишнинг очилиши шубҳасиз, икки давлат ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашига хизмат қилишини таъкидладилар. “Сомон-Эйр” авиаширкати бош директори Абдулқосим Валиев “биз Тожикистон авиаташувчиси сифатида ушбу йўналишни йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрмиз”, – дея таъкидлади. Томонлар Душанбе ва Сеул ўртасида парвозларни йўлга қўйишнинг турли механизмларини муҳокама қилишга тайёр эканлиги айтиб ўтилди.