ТИНЧЛИК ВА МИЛЛИЙ БИРЛИК АСОСЧИСИ-МИЛЛАТ ПЕШВОСИ, ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲТАРАМ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ СУҒД ВИЛОЯТИГА ИШ САФАРИ

Шу йилнинг 9 апрел кун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли билан суҳбатлашиш, Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, ижтимоий-иқтисодий ҳолатни кeздан кечириш, баҳорги деҳқончилик ишларининг бориш жараёни, бунёдкорлик ва яратувчанлик тадбирлари ҳамда белгиланган режалар билан танишиш ва улуғ миллий байрам-Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш учун қурилган турли соҳалар иншоотларини фойдаланишга топшириш мақсадида Суғд вилоятига ташриф буюрди.
Хужанд халқаро аэропортида Миллат пешвоси-Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Суғд вилояти Раиси ва бошқа расмий масъул шахслар кутиб олдилар.