ЕТИМ БОЛАЛАРГА СОВҒАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида «Титан 8888» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш қорхонасини фойдаланишга топширгандан сўнг, муборак Рамазон ҳайити арафасида амалга ошириладиган эзгу инсоний удум сифатида, 80 нафар етим болаларга байрам совғасини тақдим этди.
Аввало, Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон, Суғд вилоятининг Гулистон, Бўстон шаҳарлари ва Бобожон Ғафуров ноҳиясидан бўлган етим ўсмирларга туганмас соғлиқ, чиройли хулқ-одоб, «яхши» ва «аъло» баҳоларга ўқишларида муваффақиятлар тилади.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон ёш авлод, хусусан, етимлар, қаровчисиз қолганлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг таълим-тарбиясига давлатнинг эътибори йилдан-йилга ортиб бораётгани, уларнинг таҳсил олишлари, фаолият юритишлари ва мустақил ҳаёт кечиришлари учун қулай шароит яратиш юзасидан зарурий тадбирлар белгиланаётганини таъкидлади.
Босқичма-босқич равишда етимлар ва қаровчисиз қолган болалар учун таълим муассасалари фаолиятини яхшилаш уларни парваришлаш ва таълим-тарбияга қамраб олиш сифатининг яхшиланиши, тақдир тақозоси билан қаровчисиз қолган болалар ва ўсмирлар давлат ҳамда Мамлакат ҳукумати ғамхўрлиги остида бўлишлари, келгусида жамиятнинг фаол ва комил ҳуқуқли шахслари сифатида камол топишларига имкон берди.
ҳақиқатан ҳам, бу болалар жуда шод эдилар. Зеро, улар шахсан ўзларининг ғамхўр ва халқпарвар Раҳбарлари қўлидан кийим-кечак, пойафзал, бир марталик молиявий ёрдам ва бошқа қимматбаҳо совғаларни олишди.
Бугунги кунда давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бундай хайриҳоҳлик амалларига эргашиб, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлар, тожирлар ва саховатли кишилар ҳам етим болаларга ғамхўрлик кўрсатиб, ҳамма байрамлар арафасида уларга саховат қўлларини чўзишлари хурсандчилик боисидир.