«ВАНАДИЙ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИ БИЛАН ТАНИШИШ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бўстон шаҳрига ташриф буюриб, «Гидрометаллургия ишлаб чиқариш» алоҳида корхонасининг «Ванадий» ишлаб чиқариш цехининг ишлаб чиқариш тармоғида олиб борилган қайта ва янгидан қуриш ишлари натижаси билан танишди.
Шуни қайд этиш керакки, ушбу корхонанинг 80-йилдан буён фаолияти тўхтаб қолган бўлиб ва узоқ танаффусдан сўнг саноатни ривожлантириш ва экспорт боп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида, корхонанинг биринчи ишлаб чиқариш тармоғи тўла янгиланиб, унда «Поливанадат аммоний» ва «Беш оксидли ванадий» ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Корхона бир йилда 200 тоннагача маҳсулот ишлаб чиққариш иқтидорига эга бўлиб, маҳсулотларини жаҳон бозорларига тавсия этади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорт йўналишига эга бўлиб, Россия Федерацияси, Европа давлатлари ва Ўзбекистон Республикасига экспорт қилинади ҳамда илк тажрибалардан бири ҳисобланади.
Корхона чет мамлакатларидан келтирилган хом ашё асосида фаолият юритиб, Россия Федератсияси йирик корхоналари билан ҳамкорликларни йўлга қўйган ва Ўзбекистон Республикасидан хом ашё етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Танишув чоғида корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар серхаридор бўлиб, «Ванадий» металлар таркибини мустаҳкамлаш, ҳаддан ташқари совуқ ва иссиқликка чидамли қилиш ҳамда декоратив бўёқлар ишлаб чиқариш учун саноатда кенг қўлланилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш тармоғи маҳаллий технологиялар асосида ва Россия Федерациясидан ички сармояни жалб қилиш билан тўлалигича янги қурилиб, юқори сифатли маҳсулотни жаҳон бозорлари талабларига мувофиқ таъмин этади.
Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё 10 босқичда қайта ишланиб сўнгра амалдаги халқаро стандартлар доирасида якуний маҳсулот ишлаб чиқарилади ва унинг сифатини назорат қилиш ҳам юқори тажрибали мутахассисларни жалб этилган ҳолда амалга оширилади.
Умумий ҳисобда ишлаб чиқариш цехида 60 нафар маҳаллий фуқаролар иш эгаси бўлиб, яхши маош билан таъминландилар.
Хабар берилишича, қайта қуриш ишлари жараёнларидан кейинги босқичларда ишчилар сони 150 нафарга етказилади, шунингдек, келгусида корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори , ишлаб чиқариш тармоқларининг янгиланиши билан янада ошади.
Ишлаб чиқариш тармоғини ишга тушириш билан маҳаллий ишлаб чиқариш йўналишидаги чора-тадбирларни давом эттириш, маҳаллий ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кўпайтириш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўлиб, «Саноатни ривожлантириш йиллари» режаларини самарали амалга тадбиқ этиш ҳисобланади.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Фулузоти нодири Тоҷикистон» давлат алоҳида корхонасининг тараққиёт режаси билан танишди.
Танишув чоғида Миллат пешвоси кўрсатма ва топшириқлари доирасида корхона босқичма-босқич ўз иқтидорини қайта тиклаб, турли хилдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришни мақсад қилганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, келгусида «Ванадий» ишлаб чиқариш цехининг бошқа қисмлари ҳам янгидан қурилиб қайта тикланади.
Шу билан бирга «Олтин ва кумушни тозалаш йўналишидаги корхона лойиҳаси», «Ерларни зарарсизлантириш ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш корхона лойиҳаси» ҳамда «Замонавий логистика маркази лойиҳаси» тақдимоти ўтказилди. «Замонавий логистика маркази» қурилиши бошлангани, режага кўра, совуқхона, омборхона, божхона ҳудуди, қадоқлаш жойи, ошхона, ётоқхона ва бошқа зарур объектлар барпо этилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Режага кўра, «Тилла ва кумушни тозалаш йўналишидаги корхона лойиҳаси» эса, тозалашнинг янги усуллари ва технологияси асосида бунёд этилиб, у маҳаллий ва жаҳон ширкатларини тозалаш ишларига жалб этиш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш, соҳасида янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун имконият яратиб беради.
Шунингдек, бу корхона бунёд этилиши келгусида Тожикистонни қимматбаҳо металлар жаҳон бозорида мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлайди.
Бугунги тадбирда, шунингдек, “Фулузоти нодири Тоҷикистон” Давлат унитар корхонаси тасарруфидаги цехларда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулот турлари намойишга қўйилди. Жумладан, заргарлик маҳсулотлари, турли сувенирлар, кўкрак нишонлари, турли метал қолиплар, қўлда тўқилган гиламлар ва тикувчилик маҳсулотлари тақдим этилди.
Қайд этиш жоизки, Миллат пешвосининг дастур ва ҳидоятлари асосида“Фулузоти нодири Тоҷикистон” Давлат унитар корхонаси ўз тасарруфидаги барча корхоналарда янгилаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширмоқда.
Бугунги кунгача давлат Сарвари иштирокида “Фулузоти нодири Тоҷикистон” Давлат унитар корхонасининг 30 иш ўринли “Зари Суғд” заргарлик корхонаси ва 45 иш ўринли тикувчилик цези фойдаланишга топширилган.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон корхонанинг ишга туширилиши ва истиқболлари билан танишув чоғида мутасаддилар зиммасига “Фулузоти нодири Тоҷикистон” Давлат унитар корхонасининг бошқа цехларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишларини режага мувофиқ амалга ошириб, рақобатга чидамли, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кучайтириш вазифасини юклади.