УНЖИ ҚИШЛОҒИДА БОЛАЛАР БОҒЧАСИНИНГ ОЧИЛИШИ

9 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари доирасида Бобожон Ғафуров ноҳиясида “Мусаффо” мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди.
Муассаса улуғ миллий байрам – Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги истиқболига замонавий дизайн ва юқори сифатда бунёд этилган.
“Мусаффо” мактабгача таълим муассасаси икки қаватдан иборат бўлиб, 120 нафар кичкинтойлар учун мўлжалланган.
Замонавий муассасада 6 гуруҳда 30 нафар мураббиялар болалар таълим-тарбияси билан шуғулланадилар.
“Мусаффо” болалар боғчасида қурилиш ишлари 2023 йилнинг июн ойида бошланиб, қурилишда 50 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли ишга жалб қилинган.
Иншоот 9 ой муддатда сифатли маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда қурилган.
Мактабгача таълим муассасасида тарбиявий ўқув хоналаридан ташқари ошхона, спорт ва мусиқа заллари, тиббиёт хонаси ва бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд.
Иншоотни кўздан кечириш чоғида мураббийлар ва болалар Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга арзирли совға ва яратилган замонавий шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирдилар.
Муассаса ҳовлисида дам олиш шийпончалари ва болалар учун ўйин майдончалари бунёд этилиб, замонавий ёритиш лампалари ва ранг-баранг гуллар ушбу замонавий бино ҳуснига ўзгача чирой бағишлади.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон яратилган шароит ва имкониятлар билан танишув чоғида масъулларга ёш авлодни ватанпарварлик ва ўзликни англаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш юзасидан дастур берди, токи уларнинг шогирдлари келгусида Тожикистон тараққиёти йўлида хизмат қилсинлар.
Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Мусаффо қишлоғида бунёд этилган “Мусаффо” болалар боғчаси барча ўқув жиҳозлари билан таъминланган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг шахсан ўз қўлидан совғалар олган кичкинтойларнинг қувончи чексиз эди.
Эндиликда Мусаффо қишлоғи аҳолиси ўз фарзандларига энг яхши шароитда таълим-тарбия бериш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари доирасида Бобожон Ғафуров ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи ташаббуси билан қишлоқнинг 1300 метр ички йўллари асфалт билан қопланди.