“МУОСИР-ПЛАСТ” МЧЖ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясида “Муосир-пласт” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бошлаб берди. Ушбу саноат соҳаси иншооти Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллигини байрами истиқболига ва тӯртинчи стратегик мақсад-мамлакатни тез суръатларда саноатлаштиришни амалга ошириш учун жаҳоннинг илғор мамлакатларидаги энг янги ишлаб чиқариш технологиялари асосида бунёд этилган бӯлиб, бир йилда 20 миллиондан 60 миллион донагача маҳсулот ишлаб чиқариб иқтидорига эга.
Корхонанинг биринчи босқичида 3та технологик тармоқ ва 50 хил қолипдан фойдаланиб, ширинликлар, ичимликлар, хӯл мевалар, қуритилган мевалар, сут ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун бир марта ишлатиладиган пластик идишлар тайёрланади. Мазкур корхонада 50 киши ушбу замонавий жиҳозларнинг нозик жиҳатларини ӯрганганларидан сӯнг, доимий иш билан таъминландилар. Бу республикада ӯз фаолиятини тӯлиқ импорт ӯрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йӯналтирган биринчи корхона ҳисобланади.
Илгари бундай маҳсулотлар республикага мамлакат ташқарисидан келтирилар эди. Маълумотга кӯра, бир йилда тахминан 175 миллион АҚШ доллари ҳисобида тайёр пластик маҳсулотлар чет элдан киритилар эди. Мана шундай маҳсулот ишлаб чиқарилишини йӯлга қӯйиш билан ички бозорнинг импорт маҳсулотига боғлиқлик даражаси пасайтирилиб, халқнинг шу йӯл билан даромад олиш ва турмуш тарзини яхшилаши учун янада қулай имконият яратилди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон корхонада муҳайё этилган шароит ва имкониятлар билан танишиш чоғида маҳаллий тадбиркорларнинг саноат соҳасини ривожлантириш йӯналишидаги ташаббусларини намунали дея баҳолаб, “2020-2025 йиллар учун Тожикистон Республикаси тез суръатларда саноатлаштириш дастури” доирасида ва қулай тадбиркорлик ҳамда сармоя ӯтказиш муҳити туфайли мамлакат миқёсида шундай ишлаб чиқариш корхоналари сони оширилиши ва бу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг юксалиши ҳамда аҳолини иш ӯрни билан таъминлашнинг муҳим йӯли эканлиги таъкидланди.
Шу ерда Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга янги ташкил этилган “Муосир-пласт” корхонаси ва Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги бошқа саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари таништирилди.
Корхона муассислари келгусида бу маҳсулотга талабнинг ортиши билан янги қолиплар келтириб, маҳсулот турлари ва иш ӯринлари сонини кӯпайтиришни режалаштирганлар.
2022-2026 йилларнинг “Саноат ривожи йиллари” сифатида эълон қилиниши доирасида Бобожон Ғафуров ноҳиясида 538та иш ӯрнига эга бӯлган 78та янги саноат цехи ва корхоналари фойдаланишга топширилган бӯлиб, улар бугунги кунда узлуксиз фаолият юритиб келмоқда.