Республика илмий-амалий конференцияси

Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон халқаро чет тиллар университетида ҳуқуқий маърифат йили муносабати билан «Ёшлар терроризм, экстремизм ва кибертерроризмга қарши»деб номланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда университет ректори Жило Гулназарзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2024—йилни ҳуқуқий маърифат йили деб эълон қилганлиги ҳақида гапирди.
Мустақиллик даврида мамлакатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўсмирлар ва ёшларнинг замонавий билим ва чет тилларини ўрганиши учун барча шароитлар яратилгани таъкидланди. Шунинг учун улар ҳам ӯз навбатида сиёсий билимлари ошириб, давлат чегаралари ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиши зарурлиги қайд этилди.