«Навои дӯстий» номли қўшма концерт

Талабхожа Сатторов номидаги Тожикистон Миллий консерваториясида Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги филиали вакиллари ўзаро тажриба алмашмоқда.
Ўқитувчиларнинг ташрифидан мақсад амалиёт ўташ, тажриба алмашиш ва касбий мусиқа санъатини ривожлантириш бўйича келгусидаги ҳамкорликнинг янги режаларини ишлаб чиқишдир. Иш сафари давомида меҳмонлар Миллий консерватория ўқитувчиларининг мутахассисликлар бўйича очиқ дарсларида иштирок этиб, ўқув режалари ва дастурлари билан танишдилар.
Шунингдек, Нукус консерваторияси дирижёри, профессор Ҳикмат Ражабов халқ чолғулари оркестри билан ҳамкорликда иш олиб борди ва натижада «Навои дӯстий» номли қўшма концерт тайёрлаб, томошабинларга тақдим этишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоизки, дастурда тожик ва ўзбек бастакорларининг куйлари, профессор Рудакий Алланбоев тожик ва ўзбек тилларида бир нечта қўшиқлар ижро этди.
Профессор Ҳикмат Ражабов консерватория талабаларининг мусиқий қобилияти ва маҳоратига юқори баҳо бериб, келажакда бир-бирининг тажрибасидан сабоқ олишлари учун талабалар алмашинуви ҳам зарурлигини таъкидлади.