Миллат пешвоси «Палос» ўқув-тажриба минтақасида бўлди

11 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат университетининг Палос ўқув-тажриба минтақасида бўлиб, интенсив ўрик, гилос ва узум боғини яратишда иштирок этди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат университети жамоасига Палос ўқув-тажриба минтақасида ток кӯчатини экишда муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга боғлар ва узумзорлар қатор орасини қайта ишлашга мўлжалланган замонавий ускуналар тақдим этилди.