«Сирдарё» МЧЖ негизида ташкил этилган ёғ ишлаб чиқариш корхонаси

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари давомида Хўжанднинг шимоли-шарқий саноат минтақасида «Сирдарё» масъулияти чекланган жамияти негизида ташкил этилган ёғ ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.
Янги корхона пахта ва кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва йилига 18 минг тоннагача ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Биринчидан, корхонанинг якуний маҳсулотлари импорт ўрнини босувчи маҳсулот сифатида ички бозор эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлиб, келажакда уларни экспорт қилиш режалаштирилган.
Ташриф давомида янги корхона кунига 50 тоннадан ортиқ чигит, кунгабоқар уруғини қайта ишлаш, улардан юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва харидорларга таклиф этиш имкониятига эга эканлиги маълум қилинди.