“ШАМСИ ОРИЁН” МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

10 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига иш сафари Истаравшан шаҳрида давом этди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб дурадголик ва ўймакорлик цехини кўздан кечирди.
Истаравшан шаҳрининг Зарҳалол қишлоғида жойлашган “Шамси Ориён” масъулияти чекланган жамияти 2023 йилнинг март ойида ўз фаолиятини бошлаган.
“Шамси Ориён” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Соли Азизов ва Собир Азизовдир.
Ушбу жамиятда аҳоли, давлат бошқаруви органлари ва бошқа хўжалик юритиш муассасаларига ҳунармандларнинг дурадгорлик, ўймакорлик, эшик-ром, сўри каби ёғочга ишлов бериб ясалган ҳар қандай маҳсулотларитақдим этилади.
Цехнинг умумий майдони 1950 метр квадратни ташкил қилади.
Корхонада автоматик фрезер дастгоҳлари, ёғочни бўяш, кесиш ва ўймакорлик нуқталари мавжуд. Айни пайтда мажмуанинг Соли Азизовга қарашли цехида 200 нафар усталар фаолият юритмоқдалар.
Мутахассислар бу ерда аввал шогирд сифатида қабул қилиниб, сўнгра замонавий ўймакорлик ҳунари устаси бўлиб етишадилар.
Айни дамда цех негизида 20 нафар ёшлар ва 10 нафар хотин-қизларга ҳунармандлик касби ўргатилмоқда.
Хом ашё асосан Малайзия, Хитой, Италия, Россия, Эрон, Германия ва Туркиядан келтирилади.
“Шамси Ориён” МЧЖ усталарининг юксак санъат билан ўйилган айвон ва устунлари аҳоли, меҳмонлар ва сайёҳларга манзур бўлмоқда. Жумладан, Тожикистонда ўтказилган нуфузли халқаро тадбирларда дунёнинг бир қатор давлатлари раҳбарлари тожик миллий ўймакорлиги санъатининг гўзаллиги ва улуғворлигини, уста Соли Азизовнинг машаққатли меҳнати ва ҳунарини юксак баҳоладилар.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташриф чоғида “Шамси Ориён” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари билан самимий суҳбат қуриб, корхона усталари ишига юқори баҳо берди.
Ўймакорлик санъати тожик халқининг қадимий ва гўзал ҳунарларидан бири саналиб, йўқолиб кетмаслиги учун шогирдларга ўргатиб, келажак авлодларга мерос қолдиришимиз керак.
Мазкур цехнинг бунёд этилиши ватанимиз фазосида ҳукм сураётган тинч ва осойишта муҳит ва соҳавий имтиёзлар самараси бўлиб, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқ ҳунармандчилини тиклаш, меҳнатга лаёқатли фуқароларга касб ўргатиш, катта-кичик корхоналар бунёд этиш ва унинг негизида янги иш ўринлари яратиш бўйича берган дастур ва ҳидоятлари асосида амалга оширилган.