ИСТАРАВШАН ШАҲРИ “ГУЛИ СУРХ” ҚИШЛОҚ ЖАМОАТИ ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШИ

10 апрелкуни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари доирасида “Равғангарон” маҳалласида “Гули сурх” қишлоқ жамоатининг янги маъмурий биносини фойдаланишга топширди.
Иншоот ертўла ва икки қаватдан иборат бўлиб, замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида бунёд этилган ва унинг умумий майдони 0,21 гектарни ўз ичига олади.
“Гули сурх” қишлоқ жамоатининг янги маъмурий биносида 15та кенг иш кабинетлари, мажлислар ва никоҳдан ўтиш маросими зали, ошхона, кутубхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлар жойлашган.
Иншоотмамлакат олий раҳбариятининг бунёдкорлик сиёсатини амалга ошириш доирасида маҳаллий тадбиркорлар маблағлари ва маҳаллий аҳолини жалб этган ҳолда ҳашар йўли билан бунёд этилган.
Ходимларнинг барча иш кабинетлари давлат ҳокимияти Истаравшан шаҳри ижроия органи ташаббуси билан замонавий жиҳозлар ва технологиялар, стол-стул ва бошқа зарур шароитлар билан таъминланиб, фаолият юритиш ва хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратилган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон янги бинода маҳаллий бошқарув органлари ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишув чоғида бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо бериб, аҳолига янада яхшироқ хизмат кўрсатиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.
Янги маъмурий бино қурилиши Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги истиқболига белгиланган чора-тадбирлар режаси бандларидан бири ҳисобланади.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва ҳидоятлари асосида Истаравшан шаҳри “Гули сурх” жамоатида ушбу улуғ миллий байрам муносабати билан 100дан ортиқ иншоотлар бунёд этилиши, таъмирланиши ва қайта қурилиши режалаштирилган.Бугунги кунга қадар улардан 54таси фойдаланишга топширилган.
Иншоот атрофи бунёдкорлик мақсадларини амалга ошириш доирасида обод этилиб, 13та устунларга ўрнатилган турли чироқлар тунда ушбу масканни ёритилишини таъминлайди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Истаравшан шаҳри “Гули сурх” қишлоқ жамоати ходимлари билан самимий суҳбат чоғида янги маъмурий бинонинг фойдаланишга топширилишини улар учун қимматли совға деб атади ҳамда уларни иш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорлик мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш ва турли давлат дастурларини самарали амалга оширишга ҳисса қўшишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, “Гули сурх” Истаравшан шаҳридаги энг катта қишлоқ жамоатибўлиб, 17та қишлоқни ўз ичига олади ва жамоат ҳудудида 50 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.