МХДК СУҒД ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИНИНГ (ИСТАРАВШАН ШАҲРИДАГИ) БЎЛИМИ “ГУЛИ СУРХ” ГУРУҲИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШИ
10 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Истаравшан шаҳри “Равғангарон” маҳалласида Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Суғд вилояти бошқармаси (Истаравшан шаҳридаги) бўлими “Гули сурх” гуруҳининг янги биносини фойдаланишга топширди.
Мазкур иншоот Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита дастур ва ҳидоятлари асосида мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорлик сиёсатини амалга ошириш доирасида Истаравшан шаҳрида ушбу соҳа ходимлари учун қулай меҳнат шароитлари яратиш мақсадида бунёд этилган.
Иншоот қурилиши буюртмачиси давлат ҳокимияти Истаравшан шаҳри ижроия органи бўлиб, улуғ миллий байрам – Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб меҳнат ютуқлари билан кутиб олиш доирасида бунёд этилган.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Суғд вилояти бошқармаси (Истаравшан шаҳридаги) бўлими “Гули сурх” гуруҳининг янги хизмат биноси бугунги кун талаблари асосида замонавийназорат ускуналари билан жиҳозланган.
Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу бинода яратилган шароитлар билан танишув чоғида бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо бериб, ходимларни халқимиз ва давлатимиз манфаати йўлида садоқат билан ҳалол меҳнат қилишга чақирди.