ХУЖАНД ШАҲРИДА “МИКРОЛАБ” ТИББИЁТ МАРКАЗИНИНГ ОЧИЛИШИ
11 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд шаҳрида “Микролаб” тиббиёт марказини фойдаланишга топширди.
“Микролаб” тиббиёт маркази маҳаллий тадбиркор Акмалхон Камолов ташаббуси билан бунёд этилиб, соҳанинг замонавий ускуналари, ташхис қўйиш ва даволашнинг энг яхши шароитлари билан жиҳозланган. Мазкур марказда урологик-андрологик ва гинекологик касалликлар даволанади.
Тиббиёт маркази 5 қаватли бўлиб, ошхона, физиотерапия, ултратовуш, аёллар касалликларини қабул қилиш, уролог-андролог кабинетлари, лаборатория ва беморларни рўйхатга олиш нуқтаси, ётоқ хоналари ва ёрдамчи хоналар, жарроҳлик ва жарроҳликдан кейинги ётоқ хоналари мавжуд. Бинонинг юқори қаватларида маъмурият ва мажлислар зали жойлашган.
Марказ замонавий иситиш ва совутиш тизими билан таъминланган.
Ушбу марказ 96та хона, жумладан, 11та шифокорлар, 31та беморлар ва 54та ёрдамчи хоналардан иборат. Тиббиёт маркази 54та ётоқ ўрнига эга. Иншоотни бунёд этиш ва жиҳозлаш учун 6 миллион 600 минг сомоний сарфланган.
Бу ерда 30 нафар соҳа мутахассиси доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Марказда фаолият юритаётган олти нафар шифокордан айримлари мамлакат хорижидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олишган.
“Микролаб” тиббиёт марказида ўрнатилган соҳанинг замонавий жиҳоз ва ускуналари Россия ва Хитойдан келтирилган.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон марказ мутасаддилари ва шифокорлар билан суҳбатда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш мутахассислар томонидан аниқ йўлга қўйилиб, соҳанинг замонавий ускуна ва жиҳозлари шифокорлар томонидан кенг ўрганилиши юзасидан дастур берди.
Соҳанинг юқори сифатли ускуналари беморларга аниқ ва ҳар томонлама ташхис қўйиш ва даволашни таъминлайди. Ушбу марказдаги баъзи текшириш ва даволаш воситалари юртимизда ноёб бўлиб, улар ёрдамида турли эркаклар ва аёллар касалликларини даволашни сифатли йўлга қўйиш мумкин.
Мазкур марказ замонавий эндоскопик мослама, сийдик йўлидаги тошларни эндоскопик жарроҳлик усулида майдалаш учун пневматик литоиптор ускуна билан жиҳозланган. Марказнинг лаборатория бўлимида янги авлод анализаторлари, иммунофермент ускунаси ва қон, пешоб анализаторлари ҳамда тринокуляр микроскоплар ўрнатилган.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон танишув асносида қурилиш ишлари сифати ва тадбиркор ташаббусига юксак баҳо бериб, республикада хусусий тиббиётнинг ривожланиши ва кенгайишининг аҳамиятига алоҳида тўхталди.