ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ ИККИ МАМЛАКАТ САНЪАТ АРБОБЛАРИНИНГ «АБАДИЙ ДӮСТЛИК» ДЕБ НОМЛАНГАН МАДАНИЙ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР
18 апрел куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат сафари доирасида ҳашаматли Борбад қасрида Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталарининг «Абадий дӯстлик» деб номланган маданий дастури бӯлиб ӯтди.
Маданий тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев иштирок этдилар.
Маданий тадбир ӯтказилган маскан — Борбад қасри залида икки қӯшни давлатлар дӯст халқларининг самимияти ва дийдори туфайли байрамона кайфият ҳукм сурди.
Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталарининг «Абадий дӯстлик» деб номланган маданий дастури ҳамкорликнинг ажойиб намунаси, дӯстлик, биродарлик, яхши қӯшничилик каби зэгу анъаналарнинг давоми ҳамда ҳар икки мамлакат халқларининг манфаати йӯлида кӯп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Тожикистон ва Ӯзбекистон халқлари дӯстлигини тараннум этувчи икки мамлакат санъат арбобларининг ранг- баранг ва бой дастурга эга концерти қизиқарли ва эсда қоларли ӯтди.