ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ЭЛЧИХОНАНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

19 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиши маросимида иштирок этишди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат сафари доирасида бўлиб ўтди.
Дастлаб давлатлар бошлиқлари рамзий лентани кесиш орқали Ўзбекистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги элчихонасининг янги биносини расман фойдаланишга топширишди.
Сўнгра элчихона биноси очилиши ва давлатлар бошлиқлари ташрифи шарафига Тожикистон ва Ўзбекистон миллий мадҳиялари янгради.
Президентлар элчихона биносини томоша қилиб, олий мартабали меҳмонлар китобига икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатлар, биродарлик ва яхши қўшничилик кенгайиши йўлида эзгу ниятларини ёзиб қолдиришди.
Алоҳида зикр этиш жоизки, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йилнинг 22 октябрида ўрнатилган эди.
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ва Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикаси элчихонаси фаолият юритмоқда.