Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси фаол аёллари форуми
Душанбе шаҳридаги Serena меҳмонхонасида «Гендер тенглиги – барқарор ривожланиш мақсади» мавзусида тадбир бўлиб ўтди, унда Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси фаол аёллари иштирок этди.
Учрашув Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги аёллар ва оила масалалари қўмитаси ташаббуси билан ўтказилди.
Учрашувда Тожикистон ва Ўзбекистон хотин-қизлари гендер тенглиги, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раиси Бунафша Файзиддинзода ва Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-Қизлар масалалари қўмитаси раиси Озода Парпиева ўртасида ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.